Чемпионлар Лигаси. «Тоттенҳэм» Туринда «Ювентус» билан жанговор дуранг ўйнашга эришди — Daryo

Англия чемпионатида бешинчи бўлиб турган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятсиз юришини давом эттирди.

Фото: FotMob

Чорак финал йўлида Туриннинг «Ювентус» клубига рақиб бўлган «шпорлар» сафар ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. А серия етакчиси дастлабки 10 дақиқадаёқ 2 та гол урган бўлса-да, қолган дақиқаларда беллашувни лондонликлар назорат қилди ва ўз иродасини намойиш этиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Шу куни туринликлар сафида аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин дублга эришди. Аммо у биринчи бўлим сўнгида пенальтидан аниқ фойдалана олмади. Тепилган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

«Тоттенҳэм» гуруҳ босқичида «Реал» ва «Боруссия» клубларидан устунлик қилиб, якунда 16 очко жамғарган ва плей-оффга энг кўп очко билан йўлланма олган жамоага айланганди.

Чемпионлар Лигаси

1/8 финал

13 февраль, сешанба

«Ювентус» — «Тоттенҳэм» 2:2

Голлар: Гонсало Игуаин, 2 (1:0). Гонсало Игуаин, 9-пен (2:0). Ҳарри Кейн, 35 (2:1). Кристиан Эриксен, 71 (2:2).

Ноаниқ пенальти: Гонсало Игуаин, 47+ (Й).

«Дарё» янгиликларини Facebook’да кузатиб боринг

https://facebook.com/daryo.yangiliklari

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top