Хосеп Гвардиола жамоаси Чемпионлар Лигаси плей-оффида 4 та гол фарқи билан зафар қучди — Daryo

АПЛ пешқадами бўлиб турган «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасининг чорак финалига биринчи қадамни ташлади.

Фото: FotMob

Швейцарияда «Базель» меҳмони бўлган «шаҳарликлар» 4 та гол фарқи билан зафар қучди. Беллашувда Гюндоган дублга эришди, шунингдек, Бернарду Силва ва Агуэро 1 тадан гол урди. 7 март куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан «Базель»да деярли имконият қолмади.

«Базель» гуруҳ босқичида Манчестернинг бошқа бир жамоаси «Юнайтед» билан курашиб, якунда иккинчи бўлганди. Моуриньо жамоасини ўз уйида 1:0 ҳисобида таслим қила олган жамоанинг тиши «Сити»га ўтмади. Ушбу клуб «Олд Траффорд»да 0:3 ҳисоби билан таслим бўлганди.

Чемпионлар Лигаси

1/8 финал

13 февраль, сешанба

«Базель» — «Манчестер Сити» 0:4

Голлар: Илкай Гюндоган, 14 (0:1). Бернарду Силва, 18 (0:2). Серхио Агуэро, 23 (0:3). Илкай Гюндоган, 53 (0:4).

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top