Қозоғистон йўлида қолиб кетган 55 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқарилди

Павлодарлик полиция ходимлари вилоят марказига бир неча ўн километр қолганда бузилиб қолган рейсли автобус йўловчиларига ёрдам берди. Бу ҳақда 24.kz хабар бермоқда. 

Автобус салонида Россияга йўл олган 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Йўл-патруль полицияси берган маълумотга кўра, автобусни Дўстлик қишлоғи яқинида кўриб қолишган. Барча керакли чораларни кўрган полиция ходимлари йўловчиларни қишлоқдаги мактабга олиб боришган. У ерда йўловчилар исиниб, овқатланишган. Ўзбекистон фуқаролари йўлни бошқа автобусда давом эттиришган. Улар Россия Федерация чегарасига етказилган ва у ердан йўловчиларни Россия автобуси олиб кетган. 

Бундай ҳолат йил бошидан буён Павлодарда учинчи маротаба содир бўлмоқда. Барча ҳолатларда Қозоғистондан транзит билан ўтаётган хорижлик фуқароларга ёрдам берилган. 

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top