Avtotest’нинг монопол ҳуқуқини бекор қилиш бўйича қарор тайёрланмоқда — Daryo

Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Avtotest’нинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Фото: Avtotest

Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилмоқда. Даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талабини фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдириш таклиф қилинмоқда.

«Дарё»нинг YouTube’даги расмий саҳифасига обуна бўлинг

https://www.youtube.com/DaryoNews

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top