«Союз» ракетаси ХКС учун юк билан Бойқўнғирдан парвоз қилди — Daryo

«Союз 2.1.а» ташувчи ракетаси «Прогресс МС-08» космик кемаси билан Халқаро космик станцияга юк партиясини етказиш учун 13 февраль, сешанба куни 11:13 да (Тошкент вақти билан 13:13 да) Бойқўнғир космодромидан учирилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Роскосмос»

Дастлаб парвоз 11 февралга белгиланган эди, бироқ у охирги дақиқада техник муаммо туфайли кечиктирилган.

«Прогресс МС-08» кемаси Халқаро космик станцияга 1 390 килограмм қуруқ юк, 890 килограмм ёқилғи, «Родник» тизими бакларида 420 килограмм сув, шунингдек, баллонларда 46 килограмм сиқилган ҳаво ва кислород етказиши керак. Юк бўлинмасида илмий қурилма ҳам бор.

«Дарё» янгиликларини «Одноклассники»да кузатиб боринг

https://ok.ru/daryo.uz

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top