Корея Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишига ёрдам беради

Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида маслаҳатлашув кенгаши ташкил этилади. Бу Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлишига ёрдам беради. KUN.UZ мухбири Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея биринчи қўшма йиғилишида берилган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Таъкидлаш жоизки, шу кунларда Корея расмийлари ва сармоячиларидан иборат делегация мамлакат бош вазир ўринбосари Ким Донг Ён бошчилигида Ўзбекистон томон билан қатор музокаралар ўтказмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлиги раҳбари Жамшид Хўжаев 13 февраль куни Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтган йиғилишда бугунги кунда Ўзбекистонда ташқи савдо либераллашувига йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, мазкур ташриф давомида томонлар қисқа муддатларда маслаҳатлашув кенгашини шакллантириш ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказишга келишиб олишган. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотда кузатувчи сифатида қатнашиб келади.

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top