Вазир Тошкент ИИББнинг янги раҳбари бўлди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Мирзаевич Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни «KUN.UZ» манбаси тасдиқлади.

Рустам Жўраев янги лавозимда бундан аввалроқ Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига ўтказилган Баҳодир Қурбоновни алмаштирди.


Фото: Рустам Жўраев / ФВВ

Тасдиқланмаган маъумотларга кўра, полковник Ҳамдам Алиқулович Қаршиев Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги раҳбари бўлди. Ҳамдам Қаршиев турли йилларда  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари (Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти директори) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлиги таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top