Одил Аҳмедов ва «Шанхай СИПГ» Чемпионлар Лигасининг илк туридан сўнг гуруҳ пешқадамига айланиб олди — Daryo

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби Чемпионлар Лигасини сафардаги ғалаба билан бошлади.

Фото: Google Images

Бугун Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедов тўп сурадиган жамоалар Чемпионлар Лигаси ўйинида иштирок этади

Японияда «Кавасаки Фронтале» меҳмони бўлган шанхайлик футболчиларга Элкесеннинг ягона голи ғалаба келтирди. Бразилиялик футболчи 23-дақиқада аниқ зарбаси билан ҳисобни очгач, мухлислар бошқа гол кўрмади. Шу куни португалиялик мутахассис Оскар, Халк ва Одил Аҳмедов каби легионер футболчилар хизматидан максимал даражада фойдаланади.

«Шанхай СИПГ» гуруҳ босқичига йўл олиш учун плей-офф раундида иштирок этиб, унда ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришганди.

«F» гуруҳидаги иккинчи ўйинда Австралия ва Жанубий Корея клублари ўзаро жанговор дуранг ўйнади. Натижада илк турдан кейин Одил Аҳмедов жамоаси пешқадамга айланиб олди. 20 февраль куни Шанхайга Австралия клуби ташриф буюради, кавасакиликлар эса Жанубий Кореяда меҳмон бўлади.

Чемпионлар Лигаси

«F» гуруҳи. 1-тур

13 февраль, сешанба

«Кавасаки Фронтале» (Япония) — «Шанхай СИПГ» (Хитой) 0:1

Гол: Элкесен, 23 (0:1).

«Мельбурн Виктори» (Австралия) — «Улсан Хюндаи» (Ж. Корея) 3:3

Голлар: Мирослав Оршич, 24 (0:1). Лерой Георге, 26 (1:1). Ричард Виндбичлер, 34 (1:2). Лерой Георге, 37 (2:2). Мирослав Оршич, 51 (2:3). Рис Уильямс, 54 (3:3).

Фото: ОФК

«Дарё» янгиликларини «Одноклассники»да кузатиб боринг

https://ok.ru/daryo.uz

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top