Эрон чемпионати етакчиси «Озоди» стадионида «Насаф» дарвозасига 3 та жавобсиз гол урди. Хави жамоасида иродали ғалаба — Daryo

Қаршининг «Насаф» клуби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини йирик мағлубият билан бошлади.

Фото: ОФК

Одил Аҳмедов ва «Шанхай СИПГ» Чемпионлар Лигасининг илк туридан сўнг гуруҳ пешқадамига айланиб олди

Теҳронда «Персиполис» меҳмони бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдлари дарвозадан 3 та гол ўтказиб юборди ва бунга бирор марта ҳам жавоб бера олмади. «Насаф» гуруҳ босқичига плей-офф ўйини орқали йўл олган бўлиб, 30 январь куни Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клубини 5:1 ҳисобида таслим қилганди. Гуруҳ босқичининг савияси анча юқори экани Теҳрондаги ўйинда кўринди.

«Персиполис» Эрон чемпионатининг 23-туридан сўнг 54 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди. У энг яқин таъқибчиси бўлган «Зоб Оҳан» клубидан 16 очко илгарилаб кетгани эътиборга молик. 23 тур давомида теҳронликлар фақатгина 1 та беллашувда мағлубият аламини тотиб кўрган, яна 16 тасида рақибларини таслим қилишга эришганди.

Мазкур гуруҳдаги иккинчи ўйинда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби сафарда иродали ғалабага эришди. Шу тариқа испаниялик Хави жамоадошлари ҳам ўз имкониятини илк турданоқ яхшилаб олди.

«C» гуруҳида 2-тур беллашувлари 20 февраль куни бўлиб ўтади. Унда «Насаф» Қаршида «Ал-Васл»ни қабул қилса, «Персиполис» Доҳада Хави тўп сурадиган «Ас-Садд» меҳмони бўлади.

Чемпионлар Лигаси

«C» гуруҳи. 1-тур

13 февраль, сешанба

«Персиполис» (Эрон) — «Насаф» 3:0

Голлар: Годвин Менша, 20 (1:0). Али Алипур, 67 (2:0). Али Алипур, 71 (3:0).

«Ал-Васл» (БАА) — «Ас-Садд» (Қатар) 1:2

Голлар: Фабио Лима, 26 (1:0). Боғдод Бунеджаҳ, 79 (1:1). Боғдод Бунеджаҳ, 90 (1:2).

Фото: ОФК

«Дарё»нинг YouTube’даги расмий саҳифасига обуна бўлинг

https://www.youtube.com/DaryoNews

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top