Отабек Шукуров 16 февраль куни собиқ клуби «Бунёдкор»га қарши майдонга тушади — Daryo

Янги мавсумга Амирликларда тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» футбол клуби 16 февраль куни маҳаллий «Шаржа» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадиган бўлди.

Фото: «Шаржа»

«Шаржа» Амирлик чемпионатида иштирок этаётган клуб бўлиб, 2017 йил сўнгида «Бунёдкор» аъзоси Отабек Шукуров билан шартнома имзолаганди. Ўтган вақт давомида Шукуров шаржаликлар иштирокидаги 5 та расмий ўйинда майдонга тушиб улгурди.

Катта эҳтимол билан Шукуров жума кунги ўйинда собиқ клуби «Бунёдкор»га қарши майдонга чиқади. Футболчи шартномаси якунига етганидан кейин «қалдирғочлар» сафини тарк этган бўлиб, 23 ёшга тўлиб улгурмагани учун ҳам «Шаржа» тошкентликлар ҳисоб рақамига ФИФА низомидан келиб чиқиб, конпенсация тўлаб берганди. Яъни, Шукуров эркин агент мақомида бўлса-да, уни катта футболга олиб кирган клублар моддий рағбатлантирилган.

Аввалроқ Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳам Отабек Шукуровга шартнома таклиф қилган бўлса-да, футболчи Амирлик чемпионатини афзал билганди.

«Дарё»нинг YouTube’даги расмий саҳифасига обуна бўлинг

https://www.youtube.com/DaryoNews

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top