Бугун: «Базель» — «Манчестер Сити» ва «Ювентус» — «Тоттенҳэм». Сиз қайси ўйинни томоша қиласиз? — Daryo

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал босқичи бугун — 13 февраль куни расман старт олади.

Фото: Google Images

Тошкент вақти билан 00:45 да АПЛ етакчиси «Манчестер Сити» Швейцарияда «Базель» меҳмони бўлади. Худди шу вақтда Туринда «Ювентус» ҳамда «Тоттенҳэм» клублари майдонга чиқиб келади.

«Тоттенҳэм» гуруҳ босқичида Мадриднинг «Реал» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларидан устунроқ бўла олганди. Шунингдек, «шпорлар» АПЛнинг кетма-кет уч турида марказий ўйинда иштирок этиб, мухлислар олқишига сазовор бўлди. Аввалига «Юнайтед» 2:0 ҳисобида таслим этилган бўлса, кейинроқ «Ливерпуль» билан муросага рози бўлинди — 2:2. Сўнгги турда эса «Арсенал» мағлубиятга учратилди — 1:0. «Ювентус» Италиянинг кетма-кет олти карра чемпиони ҳисобланади, айни пайтда А серияда иккинчи бўлиб турган туринликларнинг имкониятини юқори баҳолаётганлар нисбатан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Европа Чемпионлар Лигаси ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида намойиш қилувчи UzReport ва Futbol-TV телеканаллари бугун ҳар икки беллашувни жонли намойиш қилишни режалаштирган.

Чемпионлар Лигаси

1/8 финал

13 февраль, сешанба

«Базель» — «Манчестер Сити» Futbol-TV

«Ювентус» — «Тоттенҳэм» UzReport

«Дарё» янгиликларини «Одноклассники»да кузатиб боринг

https://ok.ru/daryo.uz

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top