Нукуслик талаба Россияда ўтказилган халқаро танловда Гран-при ғолиби бўлди — Daryo

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 10—12 февраль кунлари ўтказилган халқаро танловда фолклор йўналиши бўйича иштирок этган қорақалпоғистонлик Муҳаммад Тўрабеков Гран-при ғолиби бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Муҳаммад шу муваффақияти билан 26 март ва 4 апрель кунлари Қримда ўтказиладиган «Париж, сени севаман» деб номланган 27-халқаро болалар ва ўсмирлар танловининг суперфинал босқичида иштирок этиш йўлланмасини ҳам қўлга киритди. 

Қаҳрамонимиз 1999 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Шу ердаги Ешжан бахши номли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиб, устози Буркутбой Пиязовдан санъат сирларини ўрганди.

У дўмбирани ҳам маромига келтириб чалиб, қозоқ халқ куйларини ижро эта олади. Нукус Маданият ва санъат коллежида ўқиган даврида устози, Ўзбекистон халқ бахшиси Тенгел Қаллиевга шогирд тушди.

Ҳозирги кунда Муҳаммад Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогик институтида таҳсил олмоқда. 

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top