1 гектардан ортиқ участкага эга ЯСТ тўловчилар ер солиғи ҳисоб-китобини қачон тақдим этади?

1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга бўлган ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўловчилар томонидан ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатлари аниқлаштирилди, деб ёзмоқда Norma.uz.

Умумий майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилар 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ер солиғи тўлашлари шарт (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 7-банди). 10 январача улар ер участкаси жойлашган жой бўйича солиқ хизмати органларига ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишлари лозим эди (СКнинг 285-моддаси).

2018 йил 6 февралдаги Ахборот билан Молия вазирлиги ва ДСҚ 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчиларни ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни ЯСТ тўловчилар томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлангандан кейин топширишлари ҳақида хабардор қилади.

Бинобарин, 10 январгача ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этмаганлик учун умумий майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга ЯСТ тўловчиларга нисбатан ҳеч қандай санкциялар қўлланилмайди.

Источник

Добавить комментарий

Последние новости

Поиск по архиву

Поиск по дате
Поиск по рубрикам
Поиск с Google


Сайт разработан в uzweb.org

Besucherzahler
счетчик посещений

Top